Улар ҳар қандай жамоани кучайтиради. Рўйхатда Виталий Денисов ҳам бор!

Россиялик футбол эспертлари айни пайтда эркин агент сифатида исталган жамоага қўшилиб, уни кучайтира оладиган маҳоратли ва тажрибали футболчилар рўйхатини тузиб чиқди.

Ушбу рўйхатга Россия футболида улкан ютуқларни қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов ҳам киритилди.

- Виталий Денисов Москванинг “Локомотив” жамоасидаги ўйинлари билан барчанинг қалбидан жой олган. Узоқ муддат давомида барқарор тўп суриб,  ўйини савиясини юқори даражада ушлаб тура олди. 33 ёшли қанот ҳимоячиси 1 июльдан эркин агентга айланди. У чап қанот футболчиси хизматларига эҳтиёж сезаётган жамоаларни кучайтира олади, - дейилади мақолада.

Шунингдек, Россия жамоаларидан таклиф кутаётганлар рўйхатидан Денис Глушаков, Антон Митрюшкин, Артур Юсупов, Виктор Альварес, Маурисио, Яя Саного, Сейду Думбия, Лоик Реми, Йосип Пиварич, Мапу Янга-Мбива каби футболчилар ўрин олган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)