Россия клуби ўзбек футболчиси кетганини расман эълон қилди. Яна бир легионеримиз жамоа қидиради!

Россия миллий футбол лигасидаги легионерларимиз биттага камайди. Маълумки, ушбу лигада Вагиз Галиулин ва Бобур Давлатов  “Нефтехимик”, Виталий Денисов “Томь” шарафини ҳимоя қилаётган эди.

“Нефтехимик” клуби матбуот хизмати 25 ёшли ярим ҳимоячи Бобур Давлатов клубни тарк этганини расман маълум қилди.

- Бобурни жамоамизга бағишлаган вақти учун миннатдорлик билдирамиз ва келгуси фаолиятида омад тилаймиз, - дейилади “Нефтехимик” баёнотида.

bf9e7f1d1b07244b.xl

Бобур Давлатов бу жамоа таркибида икки марта тўп тепган. 2016-2017 ва 2020-2021 йилги мавсумларда нижнекамскликлар жамоасида жами 20 та ўйин ўтказиб, битта голли пас оширди. Истеъдодли футболчимиз кейинги пайтда асосий таркибга киришга қийналаётган эди.

“Нефтехимик” сардори ва етакчиси Вагиз Галиулин эса мавсумда анча фаол ўйнади. У чемпионатда жами 31 та учрашувда майдонга тушиб, тўртта гол уришга эришди.

7b621d01a7060cdc857b1a38b75c7fd590d7d28f484f5ef41bfe79f88694

Тажрибали ҳимоячи Виталий Денисов ҳам “Томь”ни тарк этиши кутилмоқда. Ҳамюртимиз томскликлар билан мавсум охирига қадар шартнома имзолаган эди. “Томь” қуйи лигага равона бўлганин инобатга олсак,  Виталий Денисов ёзда ўзига янги жамоа қидиради.

70d7a7c3695f89de3d0469e5a6810da3

Денисов жорий мавсумда “Томь” таркибида 23 та учрашувда майдонга тушди ва жамоа етакчи футболчиси сифатида эътибор қозонди.

Яхшиям Шомуродов бор экан!

Ўрунов “Спартак”га қайтмоқда. Энди нима бўлади?

Transfermarkt ўзбекистонлик тўпурарнинг Англия клубига ўтиш имконини баҳолади!

А Серия скаутлари Шомуродовни мақтаяпти!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!