Россия терма жамоаси устози: "Остон Ўрунов - иқтидорли футболчи, лекин..."

Ҳамюртимиз Остон Ўрунов атрофидаги воқеалар кўпчиликнинг эътиборида бўлиб турибди. Афсуски, унинг “Уфа”даги фаолияти яхши чиқмади. Клуби қуйи дивизионга тушиб кетди. Ўзи ҳуқуқий жиҳатдан тегишли бўлган “Спартак”ка қайтди-ю, бироқ энди Ўрунов “қизил-оқлар”га ҳам керак бўлмай қолди. Ҳар қалай охирги маълумотларга қараганда, Остон бошқа клубда тўп суради.

Россия терма жамоаси ҳамда “Ростов” клуби бош мураббийи Валерий Карпин Sports.uz cайтига берган интервьюсида Ўрунов ҳақида ҳам қисқача тўхталиб ўтди.

“Остон Ўрунов – иқтидорли футболчи. Уни яхши биламан. Лекин “Спартак”да Ўруновга осон бўлмаяпти. Ҳаммаси бир текис келаётган пайтда бу клубга кўчиб ўтиши уни йўлдан чиқариб юборди", - дейди Валерий Георгиевич.

Айни чоғда футболчимизнинг олдида қатор таклифлар бор. Бу сафар ўзи учун энг тўғри танловни амалга оширишидан умидвормиз.

"Шомуродов яхши ўйин кўрсатса, дарҳол унинг рақамини тераман, Ўзбекистон билан ўйин? Бу таклифга кўнган бўлардим". Валерий Карпин SPORTS.UZ сайтига берган интервьюсида яна нималарни айтди?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!