Ростин Гриффитс: "Бунёдкор" билан ўтадиган дерби кескин учрашувга айланади
Суперлига 2-турида "Пахтакор" жамоаси "Бунёдкор" билан баҳс олиб боради. Пойтахт дербиси арафасида "шерлар"нинг австралиялик ярим ҳимоячиси Ростин Гриффитс ўйин ҳақида фикрларини билдирди.
- Биринчи учрашувда "Сўғдиёна" устидан қозонилган ғалабадан кейин жамоанинг ўзига ишончи ортди. Биз мавсум бошида муҳим ютуққа эришдик. "Бунёдкор" билан ўтадиган дерби кескин учрашувга айланади.
Умид қиламанки, стадионда ишқибозлар ажойиб муҳитни юзага келтиришади. Биз эса ўзимизнинг яхши ўйинимизни намойиш этишга интиламиз, - деб Гриффитс сўзларидан иқтибос келтиради "Пахтакор" матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, "Бунёдкор" — "Пахтакор" учрашуви бугун, 10 март куни соат 17:30 да бошланади.
Фикрлар