"Ростов" - "Локомотив": Матнли трансляция

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Игнатьев сариқ карточка ишлаб олди.

  • 90+'

    Байрамян ўрнига Тошевски майдонга тушди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 89'

    Москваликларнинг бурчак зарбасини Беленов қайтариб юборишга эришди.

  • 85'

    Куликов ўз ўрнини Эдерга бўшатиб берди.

  • 85'

    Ионов ўрнига Долгов майдонга тушди.

  • 80'

    "Локомотив" дарвозабонидан супер сейв. Козлов куч билан тўпни дарвозага аниқ тепди.

  • 77'

    Ионов сариқ карточка олди.

  • 72'

    Полоз Шомуродов ўрнига майдонга тушди.

  • 71'

    Норманнинг жаримадан тепган тўпи жонли деворга тегиб қайтди.

  • 69'

    Живагльядовнинг узатмасини "Локомотив" дарвозабони ушлаб олди.

  • 69'

    Норманнга нисбатан қоида бузилди. 

  • 66'

    Дмитрий Живоглядовга тиббий ёрдам керак. У майдонда ётибди.

  • 64'

    Ионов офсайдда қолиб кетди. "Ростов" ҳужуми барбод бўлди.

  • 62'

    Смолов ўрнига Лисакович майдонга тушди.

  • 62'

    Норманга тиббий ёрдам кўрсатилиши лозим, шекилли.

  • 60'

    "Локо"нинг бир нечта футболчилари офсайдда қолиб кетди.

  • 57'

    Жамоалар майдон марказида ўйнамоқда.

  • 55'

    Элдорнинг яна бир ажойиб узатмасини Ионов ўзига бўйсундириб ола билмади. Яхши вазият бой берилди.

  • 53'

    Элдор яхши рейд уюштирди. Шериклари эса ҳужумни яхши ривожлантира олмади.

  • 51'

    Каманонинг зарбаси ўхшамади.

  • 49'

    Чорлукага тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 47'

    Тайм аввалида яна ростовликлар фаол ўйнамоқда.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    Матиас Норман ва "Локо"нинг бир футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 44'

    Козлов Байрамяннинг супер узатмасини бўш дарвозага жойлаб қўя олмади.

  • 42'

    "Ростов" қанотдан жарима зарбаси амалга оширди. Ҳимоячилар тўпни қайтарди.

  • 40'

    Ростовликлар тўп назоратини амалга оширмоқда.

  • 37'

    Ионовга Байрамян томонидан узатилган тўп бироз кучлилик қилди.

  • 35'

    "Ростов" фаоллашди. Гол етишмаяпти, холос.

  • 33'

    Ионов жарима майдонида йиқилди. Пенальти талаб қилмоқда. Ҳакам бундай фикрда эмас. ВАР бор.

  • 32'

    Ионовнинг жарима зарбаси дарвозабоннинг қўлларига бориб тушди.

  • 30'

    Рибчинский жарима майдони ичига тезликда ёриб кириб, зарба берди. Бироз ноаниқ.

  • 29'

    "Локо" посбони жарима майдонига узатилган тўпни ушлаб олди.

  • 27'

    Жамоалар темпни бироз туширишди.

  • 25'

    Смолов тиббий ёрдам қабул қилди. Назаримда, ҳаммаси жойида.

  • 23'

    Элдор ўзига тасодифан келиб тушган тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди. Акс ҳолда, у ўзининг голсиз сериясига нуқта қўйиши мумкин эди.

  • 20'

    Норманнинг Байрамянга узатган тўпи ноаниқ кетди.

  • 18'

    "Локо" ҳужуми тўхтатилди. Смолов офсайдда қолиб кетган.

  • 16'

    Смолов жарима майдони ташқарисидан зарба берди. Аммо тўп оёққа яхши тушмади.

  • 14'

    Шомуродов Ионов томонидан узатилган тўпни шерикларига узатишни мақсад қилди. Аммо у тўпни узатган жойда сариқ футболкали бирорта футболчи йўқ эди.

  • 13'

    "Ростов" футболчиларининг жарима майдонига узатган тўпи ҳеч кимга насиб этмади.

  • 11'

    Смоловнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди. "Темирйўлчилар"дан яна бир футболчи орқага қараб турган кўйи дарвозага зарба берди. Дарвозабон тўпни ушлаб олди.

  • 9'

    "Локо" ҳимоячилари тўпни жарима майдонига ўтишига йўл қўйишмаяпти.

  • 9'

    Энди "Ростов" ҳужумда кўпроқ ўйнамоқда.

  • 7'

    Ионовнинг узатмаси Шомуродовгача етиб келмади. Ҳимоячилар тўпга биринчи чиқишди.

  • 5'

    Норманнинг Шомуродовга узатган тўпи анча ноаниқ кетди. Элдор ушбу тўпни ўзига бўйсундира олмасди.

  • 3'

    Дастлабки дақиқаларда "Ростов" ҳимояланишга мажбур бўлмоқда.

  • 2'

    Бурчак тўпи ростовликлар томонидан қайтарилди.

  • 1'

    Чернов москваликлар футболчисининг узатмасини ўтказмади.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Трибуналарда байрамона муҳит ҳукм сурмоқда.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. Омад, Элдор!!!

  • 0'

    Россия Премьер-лигасининг яна бир биз учун муҳим беллашувига хуш келибсиз.

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмандлари.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!