Ротация иш берди! Ўзбекистон Ҳиндистонни йирик ҳисобда таслим этди

Осиё кубоги 2-туридан ўрин олган Ҳиндистон - Ўзбекистон баҳси бўлиб ўтди. Унда вакилларимиз йирик 3:0 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Термамиз сафида дастлаб Аббосбек Файзуллаев 4-дақиқада бош билан зарба йўллаб, ҳисобни очди. 18-дақиқада Игорь Сергеев дарвоза устунидан қайтган тўпни рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Тайм сўнггига яқин Насруллаев яқин масофадан деярли бўш қолган дарвозага зарба йўллаб, ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди. 

Шу тариқа, Катанец шогирдлари 3-тур олдидан гуруҳдан чиқиш учун имкониятларини яхшилаб олди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Адхамжон Низомов
18/01/2024 22:58
Эркин ва Жамшидни эртарок демокчи эдим.
&
Адхамжон Низомов
18/01/2024 22:56
2 таймда Сергеев урнига Бобурни тушириш к-к эди.Эркинни,Жамшидни ва Абдувохидни хам.
Искандар Нарзикулов
18/01/2024 22:33
Остонди уйини нимагадир чикмайапти
Bohodir Solihov
18/01/2024 22:09
Кучни тежашди. Рахмат йигитлар
Асманов Асман
18/01/2024 21:27
Бош уйнашди Узбекистан
Rahim Hudayberganov
18/01/2024 21:27
Олга узбегим