Роуз, Триппьер ва яна 6 та футболчи
Ads

“Тоттенхэм” клуби мавсумлар оралиғида жамоадан кетиши мумкин бўлган футболчиларни маълум қилди.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга қараганда Дэнни Роуз, Киран Триппьер, Серж Орье, Виктор Ваньяма, Винсент Янссен, Кэмерон Картер-Викерс, Жошуа Онома ва Маркус Эдвардслар ёзги трансферлар даврида “шпорлар” сафидан кетишлари мумкин.

Таъкидлаш керакки, лондонликлар юқорида номлари тилга олинган футболчиларнинг барчасини ҳам сотиб юборишмоқчи эмас, бироқ янги трансферларга етарли маблағ топиш учун бунга мажбур бўлишлари мумкин.