Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумдаги камчиликларимиз бизга панд берди"

Осиё Чемпионлар лигаси 4-туридан ўрин олган "Ал-Файсали" - "Насаф" учрашувида вакилларимиз 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Беллашувдан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва жамоа сардори Умар Эшмуродов иштирок этиб, ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

Мураббий: - Бугун ғалаба учун майдонга чиқдик, ғалаба учун курашдик. Ўйинда устунликка эришдик, кўплаб вазиятлар яратдик. Бироқ ҳужумдаги камчиликларимиз бизга панд берди.

Футболчи: - Албатта, биз ғалаба қозониш учун ўйнадик. Лекин гол уриш бобида омад келмади. Кейинги учрашувларда яхши натижа учун курашамиз.

Икки ўйиндан бери жамоа гол уролмаяпти. Бу турнирда сизга муаммо туғдирмаяптими?

- Бу фақат ушбу турнирдаги эмас, бизнинг умумий муаммомиз. Норчаев ўтган йили кўплаб голлар урганди. Аммо бу мавсумда ўйини чиқмаяпти.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Аминжон Ахмедов
20/04/2022 06:29
Дуранг хам яхши натинжа.маглубиятдан Кура.пахтакор шарманда булди