РПЛ. 10 киши бўлиб қолган "Уфа" сафардан очко билан ортга қайтади

Россия Премьер-лигаси 21-туридан ўрин олган "Урал" - "Уфа" учрашуви ўз якунига етди. Унда 0:0 ҳисоби қайд этилди.

Ўйин майдон эгаларининг катта устунлиги остида ўтди. Бироқ "Уфа" мудофааси қийинчилик билан бўлса ҳам рақиб ҳужумларини бартараф этишга муваффақ бўлди. 14-дақиқада меҳмонлар бир киши кам бўлиб қолди. Парфе Бизоза рақибига нисбатан қўполлик ишлатгани учун майдондан четлатилди. Шунингдек, Остон Ўрунов жароҳат олиб, 42-дақиқада захирага олинди.

Шу тариқа, 2 очко йўқотган "Урал" онлайн турнир жадвалида 12-ўринда қолган бўлса, 1 очко ишлаган "Уфа" 14-поғонага кўтарилди.

  • 90+5'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.

  • 90+3'

    "Уфа" ғалабани илиб кетиши мумкин эди. Бироқ бош билан йўлланган зарба ноаниқ кетди.

  • 90+2'

    Меҳмонлар вакили Денис Кулаков огоҳлантирилди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Тимур Жамалетдиновнинг зарбасидан кейин тўп жонли девордаги футболчилардан ўтмади.

  • 85'

    Меҳмонлар таркибида Милетич ўрнига Павел Аликин майдонга тушди.

  • 83'

    "Уфа" вакили Филип сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 79'

    Бранко Йовичич майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Андрей Панюков ўйинни давом эттиради.

  • 77'

    Рафал Аугустиняк ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 75'

    Майдон эгаларининг кетма-кет ҳужумларини "Уфа" футболчилари катта қийинчилик билан бартараф этмоқда.

  • 73'

    Рақибига нисбатан қоида бузган Гажимурабов сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 70'

    "Урал" бурчак тўпидан наф чиқара олмади. Ҳимоячилар тўпни узоқлаштирди.

  • 66'

    Хавфли вазият! Бранко Йовичичнинг зарбасидан кейин тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 64'

    Рақибига нисбатан қўполлик ишлатган Сухов огоҳлантирилди.

  • 61'

    "Уфа" жарима майдонига етказиб берилган тўпни Александ Беленов ушлаб олди.

  • 59'

    Гажимурадов рақиб жарима майдони ичида қоида бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 56'

    Рақиьига нисбатан қоида бузган Риков огоҳлантирилди.

  • 53'

    Йовичичнинг зарбасидан кейин "Уфа" дарвозабони тўпни эгаллаб олди.

  • 50'

    Шубҳали вазият! Тўпни дарвозабондан олиб ўтган Андрич чалиб йиқитилди. Ҳакам вазиятни пенальтига тортмайди дея баҳолади.

  • 48'

    Ҳисоб очилиши мумкин эди! Аммо Андрей Егоричевнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+4'

    Танаффус!

  • 45+2'

    Бўлим сўнгини мезбонлар фаол ўтказмоқда. "Уфа" катта қийинчилик билан ҳимояланяпти.

  • 45'

    Биринчи таймга 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 42'

    Жароҳат олган Ўрунов ўйинни давом эттира олмасдиги аниқ бўлди. Унинг ўрнига Вячеслав Кротов майдонга тушди.

  • 40'

    Ҳаммаси жойида. Остон ўйинни давом эттира олади.

  • 39'

    Нохуш хабар! Остон Ўрунов майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам керак.

  • 37'

    Жарима майдони ичида меҳмонлар футболчиси йиқилиб тушди. Ҳакам унга ўрнидан туриши кераклигини уқтирди.

  • 35'

    Замонавий футболнинг муаммоларидан бири: бош ҳакамга техник ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 33'

    Игорь Калинин ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 31'

    "Урал" сондаги устунликдан фойдаланиб, ўйин темпини оширишга ҳаракат қиляпти.

  • 29'

    "Уфа"нинг камсонли ҳужумларидан навбатдагини ҳимоячилар томонидан бартараф этилди.

  • 28'

    Жамалетдиновнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон катта қийинчилик билан қайтарди.

  • 25'

    Жарима майдони марказига етказиб берилган тўпга Риков зарба берди. Тўп устундан қайтди.

  • 23'

    Жамоасининг тезкор қарши ҳужумини Жемалитдинов давом эттира олмади. Тўп яна мезбонларга қайтди.

  • 21'

    Устунлик майдон эгалари томонга ўтди. Энди улар рақибни жарима майдонига қамамоқда.

  • 18'

    "Урал" тўпни бурчакдан ўйинга киритиш имкониятини қўлга киритди.

  • 16'

    Сон жиҳатдан камчилик бўлиб қолганига қарамай, меҳмонлар фаол ўйин кўрсатишда давом этяпти.

  • 14'

    Погребнякка нисбатан жиддий қўполлик ишлатган Бизоза майдондан четлатилди.

  • 12'

    Кетма-кет ҳужумлар мезбонлар дарвозаси қаршисида юзага келмоқда.

  • 10'

    Жемалитдиновнинг бош билан йўллаган зарбасидан кейин дарвозабон тўпни ушлаб олди.

  • 8'

    Меҳмонлар рақибга қараганда фаолроқ кўринмоқда.

  • 6'

    Мезбонлар вакилининг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 5'

    Меҳмонлар футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 3'

    Уфаликлар дастлабки дақиқалардан тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча дақиқалар ичида старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!