РПЛ. Иброҳимҳалил Йўлдошевнинг голи жамоасига очко олиб келди
РПЛ 22-туридан ўрин олган "Нижний Новгород" - "Спартак" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилди.
Дастлаб, москваликлар футболчиси Мартинс Перейра ҳисобни очган бўлса, 73-дақиқада ҳамюртимиз Иброҳимҳалил Йўлдошев жамоасига 1 очко тақдим этган голга муаллифлик қилди.
Шу тариқа, "Спартак" ҳисобидаги очколари сонини 27 тага етказиб олди. Айни вақтда улар РПЛ турнир жадвалида 9-ўринни банд этган. 24 очкоси бор "Нижний Новгород" 11-поғонада бормоқда.
Фикрлар