РПЛ. Шомуродовнинг жамоаси иккинчи ўринга кўтарилиб олди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолият олиб борадиган "Ростов" клуби бу тур сафарда "Урал"га қарши баҳс олиб борди.

"Екатеринбург Арена"да кечган беллашувда кучлар тенг келди - 1:1. Шомуродов 83-дақиқада захирадан майдонга тушди.

7 ўйинда 5 очко жамғарган "Урал" турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда. Валерий Карпиен бошқарувдаги "Ростов"нинг очколари эса 14 тага етди ва 2-ўринга кўтарилиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!