РПЛ. "Уфа" ғалаба қозонган баҳсда Остон Ўрунов қайдномадан ҳам ўрин олмади
Россия чемпионатининг 8-туридан ўрин олган "Уфа" ва "Химки" жамоалари ўртасидаги баҳс ниҳоясига етди. Мазкур учрашувда майдон эгалари 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мезбонлар сафида Агаларов дубль қайд этган бўлса, Камилов ўз номига битта гол ёдириб қўйди. Бунга меҳмонлардан Глушаков иккита гол билан жавоб қайтарди.
Бошқирдистонликлар сафида ҳаракат қилаётган легионеримиз Остон Ўрунов ўйин қайдномасидан ўрин олмади.
Фикрлар