РПЛ.

Россия чемпионатининг 20-туридан ўрин олган "Химки" – "Уфа" жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Мазкур баҳсда майдон эгалари 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Яна бошқирдистонликлар сафига қайтган Остон Ўрунов баҳсни захирада бошлади. Жамоа бош мураббийи Рашид Рахимов ҳамюртимизни иккинчи бўлимнинг илк дақиқаларида майдонга туширди.

Ушбу ғалабадан кейин "Химки" 28 очко билан 9-ўринга кўтарилиб олган бўлса, "Уфа" 13 очко билан 15-ўринда қолди.

Химки

  • Мохамед Конате 49'
  • Денис Глушаков 62'

Премьер-лига 20-тур

27/02/2021, 15:00

2
:
1
Тугади

Уфа

  • Владислав Камилов 90'

Стадион: Arena Khimki

45'
90'

  • 90+5'

    Учрашув якунланди. "Уфа" сафарда 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди

  • 90+5'

    ГООООООООЛ! Владислав Камилов сўнгги сонияларда гол уриб, орадаги фарқни қисқартирди

  • 90+4'

    Учрашувгп 4 дақиқа қўшиб берилди 

  • 88'

    Боян Йокич фол ишлатди

  • 85'

    "Уфа"да ўзгариш: Джемаль Табидзе ўрнига  Дмитрий Сисуев туширилди

  • 82'

    Конатенинг кучли зарбасини Александр Беленов қайтаришга эришди

  • 76'

    Алексей Никитин ҳужумда фол ишлатди

  • 74'

    Илья Кухарчук ("Химки") иккинчи марта ҳакам томонидан огоҳлантирилди ва майдонни тарк этди

  • 71'

    ВУУУУУҲ! Плиевнинг олисдан йўллаган зарбасини дарвозабон қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди

  • 67'

    "Химки" дарвозаси томон пенальти белгиланиши мумкин эди. Бироқ ҳакам ВАРга мурожаат қилиб, қарорини ўзгартирди

  • 64'

    ЗАРБААА! Остон ерлатиб зарба йўллади. Дарвозабон ўз ўрнида!

  • 62'

    Мохамед Конате огоҳлантирилди

  • 62'

    ГООООООЛ! Денис Глушаков кучли зарбаси билан орадаги фарқни яна биттага ошириб қўйди

  • 57'

    Остон Ўрунов дарвоза томон зарба йўллади.Дарвозабон қйинчиликсиз бу зарбани бартараф этди

  • 53'

    Кирилл Боженов рақибга нисбатан қоида бузди

  • 49'

    ГООООЛ! Кухарчукдан узатмани қабул қилиб олган Конате дарвозанинг пастги бурчагини аниқ нишонга олди

  • 46'

    "Уфа" икккинчи таймни ўзгариш билан бошлайди. Артём Голубев ўрнига Остон Ўрунов қолган дақиқаларда ҳаракат қилади

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди

  • 45+1'

    Танаффус

  • 44'

    Резван Мирзовнинг зарбасини ҳимоячилар қайтарди

  • 42'

    "Химки" футболчилари бурчак тўпидан унумли фойдалан олмади

  • 41'

    "Химки" футболчиси Александр Трошечкин кейинги ўйинни ўтказиб юборади

  • 40'

    Александр Трошечкинга сариқ карточка кўрсатилди

  • 38'

    Мрзлякнинг зарбасини  Илья Лантратов осонликча бартараф этди

  • 34'

    Кирилл Боженов огоҳлантирилди

  • 30'

    Илья Кухарчук ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди

  • 26'

    Мохамед Конате тўпни Илья Кухарчукка узатди. Илья ҳужумни давом эттира олмади

  • 24'

    Ўйин темпи кўтарилгани сайин қўполликлар кўпайиб кетмоқда

  • 21'

     Илья Кухарчук огоҳлантирилди

  • 19'

    Алексей Никитин ҳакам томонидан оғзаки огоҳлантирилди

  • 15'

    Мохамед Конатенинг дарвоза томон йўллаган зарбасига аниқлик етишмади

  • 14'

    Тўпни қабул қилиб олган Тимур Жамалетдинов яхши позицияга чиқиб борди ва зарба йўллади, бироз ноаниқ

  • 10'

    ВУУУУҲ! Мрзлякнинг кучли зарбаси дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди

  • 6'

    Владислав Ккамилов огоҳлантирилди

  • 2'

    Кухарчуканинг хавфли зарбасини Беленов бартараф этишга эришди

  • 1'

    Учрашувга старт берилди

  • 0'

    Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари РПЛнинг 20-туридан ўрин олган "Химки" ва "Уфа" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланмоқда. Учрашувни сизлар билан биргаликда камина, Жалолиддин Қобилжонов кузатиб борамиз

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)