Руслан Қурбонов Осиё чемпионлигини қўлга киритди

Айни кунларда Қатар пойтахти Доха шаҳрида енгил атлетика бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда. Қувонарлиси, ушбу кун терма жамоамиз учун омадли якунланди.

3 ҳатлаб сакраш секторида стартга чиққан Рио олимпиадасининг иштирокчиси Руслан Қурбонов 16.93 метр натижа қайд этди. Эътиборлиси, ҳеч бир спортчи унинг натижасини қайтара олмади ва ҳамюртимиз ушбу йўналиш бўйича Ўзбекистон енгил атлетикаси тарихида биринчи бор Осиё чемпионлигини қўлга киритмоқда.

Олдинда яна 2 кунлик беллашувлар бор ва унда ҳам атлетларимиздан юқори натижалар кутиб қоламиз. Бу ҳақида МОҚ хабар бермоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!