Сабина Шарипова иккинчи даврада рус теннисчиси билан ўйнайди
Фарғонада хотин-қизлар ўртасида ўтаётган ITF турнирида биринчи давра баҳслари бошланди.
 
Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова россиялик Маргарита Лазаревага қарши кортга чиқиб, якунда ҳар иккала сетда 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Энди Сабина иккинчи даврада яна бир рус теннисчиси Дарья Лодиковага қарши кортга чиқади. Бир оздан сўнг яна бир теннисчимиз Нигина Абдураимова ёш спортчимиз Насиба Эсполовани синовдан ўтказади

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар