Салоҳ жорий мавсумда биринчи маротаба хет-трик амалга оширди ва Обамеянгга етиб олди

  • Премьер-лига
  • 16-тур

Борнмут

0 : 4

08.12.2018 17:30

Ливерпуль

  • Мохамед Салах 25', 48', 77'
  • Стив Кук 68' (автогол)

АПЛ 16-тури доирасида "Ливерпуль" "Борнмут"ни меҳмонда мағлуб этди.

Айтиб ўтиш жоизки, "қизиллар" хужумчиси Муҳаммад Салоҳ рақиб дарвозасини 3 марта ишғол этишга муваффақ бўлди. Шу тариқа, Салоҳ жорий мавсумда биринчи маротаба хет-трик амалга оширди.

Маълумот учун, мисрлик футболчи жорий мавсум АПЛ доирасида 10 марта рақиблар дарвозасини ишғол этган. Ушбу кўрсаткич билан у "Арсенал" клуби ярим ҳимоячиси Пьер-Эмерик Обамеянга етиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!