Салоҳни энг кучли клуб нишонга олди
“Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ яқин келажакда Бундеслигада тўп суриши мумкин. Кўпчилик мисрлик футболчини “Реал”га ўтишини тахмин қилаётган бир пайтда “Бавария” ҳам унга қизиқа бошлади.
Ўтган мавсумда ўзи иштирок этган барча мусобақаларда ғолиб чиққан “Бавария” клуби бошқарув кенгаши раиси Карл-Хайнц Румменигге Муҳаммад Салоҳнинг истеъдодидан ҳайратда эканини маълум қилди.
- Мен Салоҳни “Африка Мессиси”, деб биламан. Унда дунёнинг энг кучли жамоаларида ўйнаш учун катта маҳорат бор. Унинг натижаларини Месси ва Роналду “Барселона” ва “Реал”даги ўйинларига қиёслаш мумкин. Шундай футболчига эга бўлиш, клубимиз учун катта шараф бўларди, - деди Карл-Хайнц Румменигге.
Фикрлар