Самарқандлик ёш футболчилар Барселонада!
18-22 апрель кунлари Испаниянинг Барселона шаҳрида болалар-ўсмирлар ўртасидаги “Copa Santa” мусобақаси ўтказилиб, ушбу мусобақада нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиё давлатларидан фақатгина Самарқанд жамоаси иштирок этди.
10 ёшдан 18 ёшгача бўлган тоифада 37 давлатдан 100дан ортиқ жамоалар турнирда иштирок этди. Мусобақада Самарқанд шаҳрининг “Умед БФК” жамоасининг 12 ёшли иштирок этишди. Бу ҳақда “Динамо” Самарқанд клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.
Самарқанд клуби “Copa Santa” турнири давомида Италия, Испания ва Жазоир мамлакати клубларига қарши тўп суриб, муносиб иштирок этди.
Испаниядаги бир ҳафталик сафар давомида “Умед БФК” жамоаси Каталониянинг диққатга сазовор жойлари, хусусан машҳур “Камп Ноу” стадионида бўлиб, “Барселона” клубининг ютуқлар, музейи билан танишишди. Барселонадаги ўқув-йиғин машғулотлари ҳамда юқори савияда ташкил этилган халқаро турнир ва хорижлик тенгқурлар билан халқаро ўйинлари Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган самарқандлик ёш футболчиларнинг фаолияти учун катта тажриба бўлиб хизмат қилишига шубҳа йўқ.
Фикрлар