Санчес

Elfiltrador нашрининг тарқатган хабарига кўра, ҳужумчи Алексис Санчес ёзги трансферлар мавсумида “Арсенал”ни тарк этмайди.

Алексис Санчес "Арсенал"дан кетмайди, – дея ёзади нашр ходимларидан бири Хуан Луис ўзининг твиттер саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ футболчига "Манчестер Сити" ва “Бавария” клублари жиддий қизиқаётганлиги маълум қилинган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)