Санчес "Интер"га нега ўтганини айтди

Чилилик ҳужумчи Алексис Санчес нега айнан «Интер»га ўтганини изоҳлади.

«А Серияга қайтганимдан мамнунман. Мен ўзим, жамоа ва мухлислар учун фақат ва фақат яхшиликни раво кўраман. Мен «Интер» билан чемпион бўлишни хоҳлайман. Ушбу жамоа 8 йилдан буён Скудеттони юта олмаяпти, аммо ҳозир бунинг учун уларда ҳамма нарса етарли. Бизда ё шва кучли таркиб ва ажойиб мураббий бор.

Лукаку ҳам «Интер»да бахтли. Айнан у мени бу ерга ўтишга кўндирди», - дейди Санчес.

Эслатиб ўтамиз, «Интер» Санчесни «Манчестер Юнайтед»дан 1 йилга ижарага олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!