Сане
Ads

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Лерой Сане клуб билан амалдаги шартномасини узайтиришга тайёр. Маълумотларга қараганда айни дамда томонлар мазкур маса юзасидан музокараларни бошлаб юборишган.

“Манчестер Сити”га келган илк кунимданоқ бу ерда ўзимни бахтли ҳис қилганман. Менга бу ердаги мураббий ва футболчилар билан бирга ўйнаш ёқади. Уларнинг барчаси нафақат ажойиб футболчилар, балки ажойиб инсонлар ҳамдир.

Илк кунларданоқ бу ерни ўз уйимдагидек ҳис қилганман. Шу боис клуб билан шартномамни узайтиришим мумкин”, - дейди германиялик футболчи.

Маълумот учун, Сане “Манчестер Сити” сафига 2016 йил “Шальке”дан кўчиб ўтган эди.