“Сателлит” турнирида датслабки ғолиблар аниқланди
Пойтахтимиздаги Гимнастика бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида қиличбозлик бўйича “Сателлит” халқаро турнири давом этмоқда.
Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси, Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIЕ) ҳамкорлигида ўтаётган турнирнинг дастлабки кунида рапира йўналиши бўйича баҳслари бўлиб ўтди.
Мусобақанинг эркаклар ўртасидаги баҳсларда туркиялик Мартино Мунито барча рақибларини енгиб, олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, турнирда россиялик Иван Трошин иккинчи, қозоғистонлик Темирлан Калиев ва сингапурлик Чан Кевин эса учинчи поғонадан жой олди.
Фикрлар