Саудия Арабистони ва Қатар Испания Суперкубоги мезбонлиги учун 30 млн евро тўлашга тайёр

Янгиланган форматдаги Испания Суперкубоги катта эҳтимол билан Арабистон ярим оролида ўтказиладиган кўринади.

AS нашри тарқатган хабарга кўра ушбу турнирни ўтказиш учун Саудия Арабистони ва Қатар давогарлик қилмоқда. Улар бунинг учун Испания қироллик футбол федерациясига 30 млн евро тўлашга тайёр. Таъкидлаш керакки, томонлар ўртасида “Барселона” ҳимоячиси Жерар Пике ўртакашлик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақа 2020 йилнинг 8-12 январь кунлари ўтказилади. Унда “Барселона”, “Реал”, “Атлетико” ҳамда “Валенсия” клублари иштирок этишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Surxon turon
30/09/2019 19:22
Араблар жинни бӯганми наххуй керак шунча пул тӯлаб