Саудия чемпионати. Бугун "Ал-Насср" пешқадамликни мустаҳкамлаб олиши мумкин

Бугун Саудия Арабистони чемпионати 12-тури доирасидаги учрашувлар давом эттирилади. 

Эътиборлиси, Жалолиддин Машарипов ҳаракат қилаётган "Ал-Насср" клуби ўз ўйинини ўтказади. Риёдликларга "Ал-Таи" жамоаси рақиблик қилади. Хабарларга қараганда, легионеримиз қайдномага киритилган. Мазкур баҳс кеча бўлиб ўтиши лозим эди, аммо ноқулай об-ҳаво шароити туфайли қолдирилганди.

Беллашув олдидан "Насср" 26 очко билан турнир жадвали 1-поғонасида бормоқда. "Ал-Таи" 18 очко билан 7-ўринни банд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!