С.Бабаян: Одил
Ads

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ҳамда Россиянинг "Краснодар" клуби футболчиси ўз жамоасини ўзгартириш ҳақида ўйламаяпти ва у краснодарликлар билан тайёргарликни давом эттиради. Бу ҳақда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян таъкидлаб ўтди.
"Одил Аҳмедов Ўзбекистон терма жамоасининг асосий фигураси ҳисобланади ва унинг "Краснодар" клубига ҳам катта ёрдами тегиши мумкин. Мен бугун у билан гаплашдим. У "Краснодар"дан кетмаётганини ва амалдаги жамоаси билан қишки ўқув-йиғин машғулотларда қатнашиб, назорат учрашувларида иштирок этиши ҳақида айтди. Одил айни дамда Тошкентда, баъзи ОАВлар айтганидек курортда эмас", - дейди Бабаян.