Сенга Мессидан ҳам кўп тўлаймиз!

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе ёзда “Реал” сафига ўтиши ва бу масала аллақачон ҳал бўлгани ҳақида хабарлар кўп тарқатилмоқда.

23 ёшли ҳужумчи парижликларнинг бир неча таклифларини қабул қилмади. Бироқ, клубнинг янги шартномаси Мбаппега маъқул келгани айтилмоқда ва ёш юлдуз тез орада фикрини ўзгартириши кутиляпти.

Унга кўра, ПСЖ Мбаппега қисқа муддатли – икки йиллик шартнома берган ва унга кўра, улар ҳар бир мавсум учун 40 миллион евродан маош тўлайди. Агар Килиан бу таклифни қабул қилса, жамоанинг маоши энг катта ўйинчисига айланади ва бу борада Лионель Месси ва Неймарни ортда қолдиради.

Ҳозир Лотин Америкасининг бу икки вакили йилига 36 миллион евродан маош олмоқда.

Аслини олганда Мбаппе жамоага Месси ва Неймардан кўп фойда келтиряпти. Жорий мавсумда у жами 26 та учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига 18 та гол ва 15 та ассист расмийлаштирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!