Сергей Фомин бош соврин учун кортга тушади

Қозоғистонда Халқаро теннис федерацияси (ITF) томонидан эркаклар ўртасида ўтаётган "Shymkent Open" мусобақасининг финалида иштирокчилари аниқланди.

Турнирнинг ярим финал босқичида ҳамюртимиз Сергей Фомин ва украиналик Владислав Манафовга қарши кортга чиқди. Кескин ва муросасиз ўтган ўйинда теннисчимиз рақибини 7:6, 4:6, 6:3 ҳисобида таслим қилди.

Шу тариқа Сергей "Shymkent Open"нинг сўнгги ҳал қилувчи финал босқичида россиялик Алексей Захаров билан бош соврин учун рақобатлашади.