Сергей Лушчан: "Бизда муаммолар бор, балки бошқаларга нисбатан кўпроқдир"

  • 17 Aug 07:08
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Ўзбекистон Суперлигасининг 19-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Нефтчи” (0:1) учрашувидан кейинг матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Сергей Лушчан иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди. 

Tecno

- Ўйин ҳақидаги фикрингиз?

- Майдонда кураш кечди. Дерби ўз номи билан дерби бўлди. Рақиб биринчи бўлимда катта ҳудудга эга чиқди. Бизда эса ҳужумда ҳеч нима ўхшамади. Ўйин голга қадар давом этди. Ким хато қилса, шу ютқазиши сезилганди. Ўз майдонимизга ютқазиш доимо аламли. Дарвозамизга урилган голда дарвозабонни айблай олмайман. Шунчаки зарба кучли чиқди. Бундай голлар бўлиб туради. “Нефтчи”ни ғалаба билан табриклайман. Бу жамоа таркиб бўйича биздан кучли.

- Бугун “Навбаҳор” ўз ўйинини кўрсатиши учун нима халақит берди? 

- Рақиб халақит берди. Хатоларни ҳамма қилиши мумкин. Биз ҳам, рақиб ҳам хатога йўл қўйдик. Лекин битта гол бўлди. “Андижон” билан ўйинимизни олинг, 0:0 ҳисобида тугаши ҳам мумкин эди. Лекин биз битта зарба йўлладик. Бу - футбол.

- Мавсум охирида “Навбаҳор”ни юқори ўринларда кўрамизми? Мухлисларга шуни ваъда қила оласизми?

- Мен башоратчи эмасман. Ишлашда давом этяпмиз, тўхтаб қолганимиз йўқ. Бизда муаммолар бор, балки бу муаммолар бошқаларга нисбатан кўпроқдир. Мавсум охирида қайси ўринда бўлишимизни билмайман. Январдаги йиғинда фақат бир нафар футболчи бор эди. Қайси мураббий 5 ойда жамоа тузганлигини менга мисол келтириб беринг-чи! Гвардиола жамоа тузиши учун клуб 1,5 миллиард сарфлади. Шунда ҳам учинчи мавсумга келибгина, "Манчестер Сити" чемпион бўлди. Бизда лекин бунақа имконият йўқ, чўнтагимиз тўла пул ҳам йўқ. 2027 йили биз ҳам чемпионликни, ҳам Ўзбекистон кубогини қўлга киритишимиз керак. Бунинг учун ҳамма нарса бўлиши лозим.

- Ўйиндан кейин дарвозабон Шукрон Йўлдошевга нима дедингиз?

- Шукронни руҳан қўллаб-қуватлашга ҳаракат қилдик. Тўғри, у хато қилди, лекин наилож? Йўлдошев яхши дарвозабон. Футболда ҳамма хато қилади. Кўп ўйинларда майдонга тушяпмиз ва мағлубиятни тезроқ унутиб, олдинга интилишимиз шарт. Асосий эътиборни Ўзбткистон кубоги доирасидаги баҳсга қаратамиз.

- Бугун стандарт вазиятлар ўхшамади… 

- Бизда Жиянов, Комилов каби стандартларни яхши ижро этадиган футболчилар бор. Ҳозирги замон футболида стандарт вазият муҳим аҳамиятга эга. Ҳамма шундай ўйнашга ўрганиб қолди. Бугун ҳам ҳаракат қилдик, лекин ўхшамади.  Бизда осон ўйиннинг ўзи йўқ. Ҳамма жамоалар яхши савияга чиқиб олди. Хатоларни таҳлил қилиб, ишлашда давом этамиз.

Comments

You must be logged in to commet!