Сергей Юран ҳамюртимиз Остон Ўруновнинг ёши кичрайтирилганини ўзбекистонлик мураббийлардан эшитган экан
"СКА-Хабаровск" клуби бош мураббийи Сергей Юран "Спартак" ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов ҳақида айтган гапларига изоҳ берди. Sport24 нашри мураббий билан боғланиб, ҳамюртимиз ҳақида айтган гапни қайси манбалардан эшитганини билишга уринди.
- Буни битта одам айтмаган. Ўзбекистонда таниш мураббийлар бор. Биз ўзаро мулоқот қилиб турамиз. Эҳтимол, улар кўп нарсани билар. Шу билан бирга айтиш мумкинки, кеча мен аниқ бир рақамни айтмадим: 5 ёки 10 ёш катта, деб. Мен шунчаки айтдим: футбол оламида шундай гап бор, аммо улар 100 фоиз, дея олмайман.
Шунчаки, Ўрунов "Спартак"га ўтганида, менга қўнғироқ қилиб, "Эшит, у 19 ёшда эмас. Бу Ўзбекистонга маълум", – деб айтишган. Мен аниқлик киритдим: "Нима, ёши каттами?". Улар "Ҳа, бироз каттароқ" дейишди.
- Ушбу маълумот сизни қувонтирдими?
- Нега у учун 2 млн евро тўлашганини тушунмаяпман. "Спартак" мактабида 19 ёшли тарбияланувчилар йўқми? Ўрунов – яхши футболчи, аммо "Спартак" даражасида эмаслиги аниқ.
Фикрлар