Серхио Рамос Ла Лига антирекордини такрорлади
Ads

Аввал хабар берганимиздек кеча Мадриднинг “Реал” клуби Ла Лиганинг илк турида “Депортиво” меҳмони бўлган ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эътиборлиси, шу куни “қироллик клуби” сардори Серхио Рамос ўйин давомида ҳакам томонидан икки марта сариқ карточка билан огоҳлантирилди ва натижада майдондан четлатилди. Бу эса 31 ёшли ҳимоячининг мусобақадаги 18-қизил карточкаси бўлди.

Шу тариқа Рамос бу борада Пабло Альфаро (собиқ-«Севилья») ҳамда Хави Агуадо (собиқ-«Сарагоса») каби футболчиларнинг ўзига ҳос антирекордини такрорлади.