Серхио Рамос ПСЖдаги илк қизил карточкасидан сўнг пост қолдирди
ПСЖ юлдузи Серхио Рамос Франция чемпионати 19-туридан ўрин олган "Лорьян"га қарши учрашувда қизил карточка олди.
Ўйиндан сўнг испаниялик ҳимоячи "Инстаграм" саҳифасида пост қолдирди:
"Бугун ўрганиш учун янги имконият. Эртага мукаммалроқ бўлиш учун янги кун. Фақат олдинга!",-деб ёзади футболчи.
Маълумот учун, парижликлар асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларнинг 1-сида Мауро Икардининг голи эвазига 1 очкони қўлга киритди. Рамос эса, иккинчи тайм бошида майдонга тушиб, 86-дақиқа қизил карточка олди.
Фикрлар