"Севилья" - "Челси": Матнли трансляция
Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 5-тури доирасида "Севилья" ўз майдонида "Челси"ни қабул қилади. Ушбу ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади.
- 90+3'

Ўйин якуланди.
- 90+1'

Хакам Мэйсон Маунт ва Хаким Зиешларга ҳам сариқ карточка кўрсатди.
- 90+1'

Хоан Хордан қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 90'

Иккинчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 86'
Хакам ВАРга мурожаат қилмоқда. Челси пенальти тепиши мумкин.
- 85'

Жоржиньо ўрнини Билли Гилмурга бўшатиб берди.
- 84'

Тимо Вернер Оливье Жиру ўрнига майдонга тушди.
- 83'

ГОООООООЛ! Оливьер Жиру пенальтидан гол уриб, ҳисобни йириклаштирмоқда.
- 83'

Гомес ўз жарима майдони ичида қўпол ўйнади, хакам пенальти белгилади.
- 75'
Окампоснинг зарбасини ҳимоячилар қайтаришди.
- 74'

Оливер Торрес Иван Ракитич ўрнини тўлдирди.
- 74'

ГООООООЛ! Жиру ўйинда хет трик қайд этди.
- 68'

Кристиан Пулишич ўрнини Мэйсон Маунт эгаллади.
- 67'

Кай Хаверц ўрнига Нголо Канте майдонга тушди.
- 67'

Матео Ковачич захирага тушди, Хаким Зиеш майдонга тушди.
- 66'

Франко Васкес захирага олинди, Мунир Эль-Хаддадини майдонга тушди.
- 63'
Хаверцнинг зарбасига ҳимоячи блок қўйди.
- 60'

Хесус Навас ўрнини Жюль Кундега бўшатиб берди.
- 60'

Оскар ўрнига Хоан Хордан майдонга тушди.
- 60'
Хадсон-Одоининг зарбаси ноаниқ чиқди.
- 59'

Уссама Идрисси захирага олинди, Лукас Окампос майдонга тушди.
- 59'

Севилья бурчак тўпидан фойдалан олмади.
- 58'
Наваснинг узатмаси бурчак тўпи билан якунланди.
- 54'

ГООООООООЛ! Жиру дарвозани ишғол қилди.
- 52'
Хадсон-Одоининг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.
- 51'
Ковачичнинг жарима майдони ичига узатган пасига ҳимоячи блок қўйди.
- 49'
Гудель дарвоза томон кучли зарба йўллади, бироқ бироз ноаниқ.
- 47'
Оскар тўпни узатган жойга жамоадошларидан хеч ким ета олмади.
- 47'
Васкеснинг узатмасига ҳимоячилар блок қўйишди.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 45+1'

Биринчи тайм якунланди.
- 45'

Дастлабки бўлимга 1 дақиқа қўшилди.
- 43'

Пулишич хавфли ўйнади, хакам унга сариқ карточка кўрсатиш билан чекланди.
- 42'

Идриссига қўполлиги учун сариқ карточка кўрсатилди.
- 41'
Васкес қанотдан тўпни узатди, бироқ ҳимоячилардан бири тўпга блок қўйди.
- 39'
Хакам ўйинда иккинчи бор ВАРга мурожаат қилди, аммо бу сафар ҳам пенальти йўқ деган қарор қилди.
- 38'
Ракитичнинг зарбаси жонли деворга тегди, Севилья футболчилари пенальти сўрамоқда.
- 37'

Ковачич рақибини йиқитди, хакам унга сариқ карточка кўрсатди.
- 33'
Эн-Несири дарвозабонни хатосидан фойдалана олмади, Челси эркин зарба билан тўпни ўйинга киритади.
- 30'

Оскар жароҳатланган кўринади, шифокорлар унга ёрдам кўрсатмоқда.
- 29'
Пулишич яхши имкониятга чиқиб борди ва дарвозага зарба йўллади, бироқ ҳимоячи тўпга блок қўйди.
- 24'

Хаверцга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 24'
Эн-Несири ўйиндан ташқари ҳолатда.
- 20'
Хакам ВАРга мурожаат қилди ва қоида бузилиши йўқлигини кўрсатди.
- 20'
Пулишич ўзининг жарима майдони ичида қўли билан ўйнади, хакам ВАРга мурожаат қилмоқда.
- 15'

Гудель яна қўполлик ишлатди. Хакам унга сариқ карточка кўрсатди.
- 15'
Ракитичнинг узатмаси ҳимоячилардан бирига тегиб, майдонни тарк этди.
- 14'
Гудель рақибига қўполлик ишлатди. Хакам жарима тўпи белгилади.
- 13'
Рекикнинг узатмаси аниқ чиқмади.
- 8'

ГООООООЛ! Оливье Жиру рақиб дарвозасини ишҳол қилмоқда.

- 3'
Каллум Хадсон-Одоининг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.
- 2'
Кай Хаверцнинг узатмасини даврозабон эгаллаб олди.
- 1'

Ўйин бошланди.



Комментарии