"Севилья" етакчиси жамоадан кетади

“Севилья” клуби хавбеки Эвер Банега жорий ёзги трансферлар даврида жамоасини ўзгартиради.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра андалусияликлар 31 ёшли аргентиналик футболчини шартномасида кўрсатилган 20 миллион евро товон пули эвазига қўйиб юборишга тайёр. Таъкидлаш лозимки, унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Маълумотларга қараганда Банеганинг ўзи ҳам “Севилья”дан кетмоқчи ва ўз кучини бошқа чемпионатда синаб кўрмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Банега ўтган мавсум “Севилья” сафида 51та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 8та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!