Шаҳрам Ғиёсов Тошкентдаги тарихий жанг кечасида рингга кўтарилади. Рақиб ҳам маълум...

  • 6 март, 2021, 23:14
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Ўзбекистон профессионал бокс оламида тарихий воқелик юз бериш арафасида, яъни, 3 апрель куни Тошкент шаҳри ажойиб профессионал бокс оқшомига мезбонлик қилади. Илк бора, юртимизда IBF ҳамда WBA чемпионлик камарлари учун бокс оқшоми ташкил этилади.

Tecno

Маълумки, иккинчи мутлақ енгил вазн (55.3 кг) тоифасида IBF ва WBA чемпиони Муроджон Аҳмадалиев ҳисобланади. Мазкур жанг кечасининг асосий жангида Аҳмадалиев ўз титулларини япониялик Риосука Ивасдан ҳимоя қилса, Sports.uz манбаларининг таъкидлашича, Шаҳрам Ғиёсов (10-0,8 КО) катта эҳтимол билан россиялик Иса Чаниевга (14-3,6 КО) қарши рингга кўтарилади.

Бу борада батафсил маълумотларни тез орада маълум қиламиз. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!

Тошкентдаги супер жанг кечасида рингга кўтарилувчи бокс юлдузларимиз билан танишинг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!