Шаҳзод Шайманов: Нохуш анъанага чек қўймоқчимиз

Хабарингиз бор, Суперлига 21-туридан ўрин олган баҳсда “Навбаҳор” ўз майдонида Самарқанднинг “Динамо” клубини қабул қилади.

“Лочинлар” ярим ҳимоячиси Шаҳзод Шайманов бўлажак учрашув борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

- Бўлажак баҳс жамоамиз учун осон кечмайди. Боиси, “Динамо” турнир жадвалининг қуйи поғонасида ва рақибимиз учун ҳар бир очко айни пайтда “олтин”га тенг.

Бундан ташқари, ҳар бир жамоа, айниқса, Наманганда, кўплаб мухлислар ташриф буюрган стадионда, “Навбаҳор”га муносиб қаршилик кўрсатишга интилади.

Иккинчи давра баҳсларида мухлислар ишончини оқлай олмаяпмиз. Бундан ташқари, россиялик мураббий Андрей Канчельскис “Навбаҳор”га қайтганидан сўнг, ҳали ғалаба қозона олмадик. Бўлажак ўйинда ушбу нохуш анъанага чек қўйиб, "Динамо"ни мағлубиятга учратиб, мухлисларга қувонч улашишга интиламиз. Ишқибозлардан эса бизни 1 октябрь куни ўтказиладиган ўйинда муносиб қўллаб-қувватлашларини тилаб қоламан, - деди футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Dezdi Chado
30/09/2019 11:03
Нохуш анананг Нима у. Тоза зур киларкансанда. Дахшатли ананани кани этаркансанда.
telefon sozlash ремонт сотовых телефон
29/09/2019 23:30
dinamoni yutishi aniqda shuning uchun maqtanayapti.