“Шапекоэнсе”нинг ҳалок бўлган дарвозабони Данило Бразилияда йил футболчиси деб топилди

Колумбия осмонида авиахалокатга учраган “Шапекоэнсе” клуби дарвозабони Данило Бразилияда йил футболчиси деб топилди.

The Guardian нашрининг хабар беришича, 48 фоиз ишқибозлар айнан шу футболчига овоз беришган.

Эслатиб ўтамиз, “Шапекоэнсе” футбол клуби ўтирган самалёт 29 ноябрь куни Медельин шаҳрида ёқилғи етишмаслиги билан боғлиқ муаммо туфайли ҳалокатга учраган ва жамоадан бор йўғи 1та дарвозабон ва 2та ҳимоячи тирик қолган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!