Шартномаси тугаётган Григалашвили бир қарорга келолмаяпти
“Қизилқум”нинг 33 ёшли грузиялик легионери Элгужа Григалашвили чемпионат тугаганидан фойдаланиб, уйига жўнаб кетган.
Григалашвилининг Sports.uz мухбирига маълум қилишича, 31 декабрь куни унинг “Қизилқум” билан тузган шартномаси якунига етади.
Футболчи ҳозирча кейинги режасига ойдинлик кирита олмаяпти. Боиси, янги мавсумни қаерда бошлаши ҳали аниқ эмас. Гужанинг айтишича, унга таклифлар тушган. Фақат клублар номини айтишни истамаяпти.
Катта эҳтимол билан, январь ойида бир қарорга келади. Кўрамиз, у “Қизилқум” билан шартномасини узайтирадими ёки бошқа жамоага кўчиб ўтармикин?!
Якунига етган мавсумда Григалашвили “Қизилқум” сафида Суперлигада 23 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 9 та гол урди.
Фикрлар