Шахмат. Бугун Тошкентда "Ал-Беруний" 3-халқаро турнири старт олади

Бугун "Ал-Беруний" 3-халқаро шахмат турнири бошланади. Мусобақа 13-21 февраль кунлари Тошкентда бўлиб ўтади.

Турнир "Masters", "Challengers", "Futures" ва "Open" гуруҳларига бўлинган ҳолда ўтказилади ва мукофот жамғармаси 75000 АҚШ долларини ташкил этади.

"Masters" гуруҳи 

1-ўрин — 9 000 АҚШ доллари
2-ўрин — 7 000 АҚШ доллари
3-ўрин — 5 000 АҚШ доллари

"Challengers" гуруҳи 

1-ўрин — 5 000 АҚШ доллари
2-ўрин — 3 500 АҚШ доллари
3-ўрин — 2 500 АҚШ доллари

"Futures" гуруҳи 

1-ўрин — 3 000 АҚШ доллари
2-ўрин — 2 500 АҚШ доллари
3-ўрин — 2 000 АҚШ доллари

"Open" гуруҳи

1-ўрин — 2 000 АҚШ доллари
2-ўрин — 1 500 АҚШ доллари
3-ўрин — 1 000 АҚШ доллари

Вақт назорати классик бўлиб, 9 турда ҳар бир ўйин 90 дақиқа ва ҳар бир юриш учун 30 секунд вақт қўшиб борилади.

"Masters", "Challengers", "Futures" гуруҳлари - айланма, "Open" гуруҳи швейцарча тизимда ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!