"Шахтёр" ҳимоячиси "Барса" ва "Манчестер Юнайтед"нинг радарига тушди

Украина терма жамоаси ва "Шахтёр"нинг ўсиб бораётган юлдузи Георгий Судаковга нисбатан трансфер бозорида катта қизиқиш бўлмоқда. Бу ҳақда "Tuttojuve" нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, 21 ёшли футболчи учун Европа футболининг бир қанча гигантлари даъвогарлик қилмоқда. Судаковни Каталониянинг "Барселона", "Арсенал", "Манчестер Юнайтед", "Челси" ва Туриннинг "Ювентус" клублари фаол кузатиб бормоқда.

"Transfermarkt" портали ярим ҳимоячини 15 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг "Шахтёр" билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!