Шерзод Темиров бугун "Персеполис" сафида дебют қилди

Эрон чемпионати 21-туридан ўрин олган "Санат-Нафт" - "Персеполис" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда мезбонлар 2:0 ҳисобида зафар қучди. 

Қайд этиш лозим, Шерзод Темиров бугун "Персеполис" таркибида ўз дебютини нишонлади. У иккинчи бўлим аввалида майдонга тушди. 

Эслатиб ўтамиз, Теҳрон жамоаси айни дамда Эрон Про-лигасида 45 очко билан 2-поғонани банд этиб турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!