Шоҳжаҳон Эргашев билан матбуот анжумани ташкил этилади

  • 27 февраль, 2019, 17:18
  • 0
  • Бокс

1 март куни соат 10:00да Тошкент давлат Иқтисодиёт Университетида чарм қўлқоп устаси иштирокида тадбир ташкил қилинади. Унда Шоҳжаҳон Эргашев йиғилганларга мастер-класс намойиш этиб беради. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек, боксчимиз иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади. Университет талабалари учрашув давомида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишлари мумкин бўлади. Мазкур тадбирга оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам таклиф қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Шоҳжаҳон Эргашев шу кунгача профессионал рингда 16 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!