Шоҳжаҳон Эргашев нима учун қайтганига изоҳ берди, Салита у ҳақда қандай фикрда?
Профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев фаолиятини якунлаганини эълон қилиб, қисқа муддатли танаффусдан сўнг яна ўзининг эски промоутерлик компанияси "Salita Promotions" билан янгиланган шартномага имзо чеккани ҳақида хабар берган эдик. Эргашев қайтиши сабабини Boxingscene.com сайтига маълум қилди.
"Мен ўзимни жуда илҳомланган ҳис қилмоқдаман ва рингдаги рақобатда устунлик қилишга тайёрман. Салита билан келишувим иккала томон учун ҳам фойдали ва самарали бўлди ва мен фаолиятимни давом эттиришдан хурсандман. Америкалик мухлисларни соғиндим ва яна бир бор рингда ажойиб нокаутлар ва ҳаяжонли жанглар билан куч ва маҳоратимни намойиш этишга тайёрман”,-деди Эргашев.
У билан қайта шартнома имзолаган Дмитрий Салита Эргашевнинг келажаги ҳақида жуда хурсанд эканлигини айтди.
"Мен бокс спортидаги кучли панчерларган бири бўлган ажойиб салоҳиятли боксчидан мамнунман. Биз Шоҳжаҳон Эргашевни халқаро бокс юлдузига айлантириш йўлида биргаликда ишлашни интиқлик билан кутамиз”,-деди Salita Promotions раҳбари Дмитрий Салита.
Эслатиб ўтамиз, Шоҳжаҳон Эргашев Салита промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилмаган жангларда иштирок этгани учун компания томонидан судга берилган эди. Маълум бўлишича, суд ниҳоясига етди ва томонлар келишувига эришди.
Йўғе? Кетганига кўп бўлмаган Шоҳжаҳон Эргашев яна боксга қайтди (фото)
Фикрлар