Шомуродов Австрияга келди!
А Сериянинг янги мавсумига тайёргарликни бошлаган “Женоа” дастлабки хорижий ўқув-машғулот йиғинини Австрияда ўтказадиган бўлди.
12 июль куни генуялик футболчилар Австриянинг Нойштифт шаҳрига етиб келди. Ёзги тайёргарликнинг биринчи босқичи 24 июлга қадар шу ерда давом этади.
Бош мураббий Давиде Баллардини бу йиғинга Кевин Агудело, Лоренцо Андреначчи, Маттиа Бани, Микеле Бесо, Флавио Бьянки, Александр Букса, Андреа Камбьясо, Франческо Кассата, Габриэль Шарпантье, Лука Кьерико, Жандрей Читолина, Доменико Кришито, Лененнарт Чиборра, Андрееми Маттиа Дестроигрио, Лененнарт Чиборра, Джави Маттиа Дестрои , Филип Ягайло, Яя Каллон, Федерико Маркетти, Андреа Масиелло, Филиппо Мелегони, Маноло Портанова, Иван Радованович, Николо Ровелла, Лоренс Серпе, Эльдор Шомуродов каби асосий таркиб ўйинчиларини ва яна ёшлар жамоасидан ўзини кўрсатган бир неча футболчини жалб этган.
“Женоа” машғулотлардан ташқари Австрияда “Штубай” ва “Ваккер Инсбрук” жамоалари билан синов-назорат учрашувида майдонга тушиши режалаштирилган.
Фикрлар