“Спартак” бош директори Ўрунов қаерда тўп тепишини айтди!

“Спартак” клуби раҳбариятининг ўзбекистонлик легионер Остон Ўрунов бўйича режалари тобора ойдинланиб бормоқда.

Маълумотларга қараганда, Москва клуби хўжайинлари биринчи навбатда 20 ёшли ярим ҳимоячини тўлиқ сотиб юбориш ёки ижарага жўнатишни мақсад қилган ва бу борада муайян ишларни амалга оширмоқда. Қишки ва ёзги трансферлар вақтида Ўруновга “Рубин” ва “Уфа” харидор бўлиб, трансфер суммаси бўйича келиша олмаганидан хабарингиз бор.

Яқинда ҳамюртимизга “Ференцварош” шартнома таклиф қилди, бироқ Остон бу чорловни қабул қилмади. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Ўрунов Венгриянинг энг машҳур клубига маош туфайли ўтмагани айтилмоқда. Бу ҳолатда кўпчилик ёш футболчи учун биринчи навбатда ўйин амалиёти зарур, пулнинг миқдорига қараш керак эмас, деган фикрларни илгари сурмоқда. Бир томондан бу тўғри. Лекин бизнингча, бу вазиятда қарорни  Ўруновнинг бир ўзи қабул қилмайди. Унинг манфаатларини ҳимоя қиладиган агентлар ҳам трансферга кўнганидан кейин сўнгги қарор берилади. Яъни, бу фақатгина легионеримизнинг хоҳиш-истагига боғлиқ жараён эмас.

193854_m

“Спартак” раҳбарияти Ўруновдан тезроқ қутилишга ҳаракат қилаётгани билан ҳозирча унга талабгор ёки харидор чиқмаяпти. Остон “Спартак”да кам маош олмайди, шу боис уни ишсиз қолдириб ҳам бўлмайди. Журналистлар айнан шу масалага эътибор қаратиб, Ўруновнинг келажаги ҳақида “Спартак” бош директори Евгений Мележиковга савол беришди.

- Россия Миллий футбол лигасида ўйинчиларни қайдномадан ўтказиш жараёни ҳали давом этмоқда. Юридик бўлим ҳужжатларни тақдим қиляпти. Агар ёзги трансферлар вақтида Остон Ўрунов бўйича бошқа клублардан таклиф бўлмаса, у иккинчи жамоа учун рўйхатдан ўтказилади. Асосий таркибда унинг хизматларига эҳтиёж йўқ, - деди “Спартак” бош директори Евгений Мележиков.

Аввалроқ, Остон Ўрунов янги бош мураббий Руй Витория ташкил қилган ўқув-машғулот йиғинига жалб қилинмагани, “Спартак”нинг иккала жамоаси учун қайдномадан ўтказилмагани ва клубнинг расмий сайтидаги профили ўчириб юборилгани боис кўпчилик ўзбек легионерининг пойтахт жамоасидан кетганини тахмин қилганди.

rue44477c5f91.36

Кейинроқ, Руй Витория асосий эътиборини бошқа ўйинчиларга қаратаётгани туфайли Ўруновни машғулотларга чақирмагани ва футболчи жароҳатларини даволаш билан банд эканини таъкидлаган бўлса, клубнинг ривожланиш ва коммуникациялар бўйича директори Антон Феситов ўйинчининг профили техник хато туфайли ўчиб кетганини ва Остон Ўрунов ҳамон “Спартак” аъзоси эканини таъкидлади.

Дарҳақиқат, Остон Ўрунов “Спартак” билан 2025 йилнинг ёзигача давом этадиган кўп йиллик шартномага эга. У шу кунга қадар “спартакчилар” сафида премьер-лига ва мамлакат кубогида тўққизта учрашув ўтказиб, битта тўп киритишга муваффақ бўлган. Якунланган мавсумнинг иккинчи қисмини ижара асосида “Уфа”да ўтказиб, ўн марта майдонга тушди ва битта голли пас узатди.  

large

Хулоса ўрнида таъкидлаш лозимки, Остон Ўрунов жамоасиз қолмайди. Агар унинг хизматларига бошқа клублардан таклиф бўлмаса, “Спартак-2” жамоаси сафида Миллий футбол лигасида ўйнаб туради. Бу паллада энг муҳим масала футболчимизнинг доимий ўйин амалиётига эга бўлишидадир.

Эслатиб ўтамиз, Миллий футбол лигасида яна икки нафар ҳамюртимиз тўп тепмоқда. Вагиз Галиулин “Нефтехимик” футболчиларига сардорлик қилаётган бўлса, Виталий Денисов “Балтика” шарафини ҳимоя қила бошлади.

Кучли бешлик трансферларида Шомуродов номи порлай бошлади!

Ўрунов “йўқолиб” қолди!

“Тоттенхэм”да Шомуродовни кутган Моуриньо энди “Рома”дан Элдорни олишни талаб қилмоқда!

Португалиялик бош мураббий Ўруновга баҳо берди!

Легионерларимиз премьер-лига сари юришни бошлайди!

Шомуродов мутахассислар фикрини ўзгартирди!

Абрамов ишонч билдирмаган тўпурар легионеримизни Европага сотишмоқчи!

Остон Ўрунов Европа жамоаси таклифини рад этди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!