Шомуродов борасида музокаралар якуний босқичда

"Рома" ҳужумчиси Элдор Шомуродов жамоасини ўзгартиришга яқин турибди.

"Tuttomercato" нашрининг хабарига кўра, ўзбекистонлик форвард "Торино"га ўтишга яқин турибди. Туринликлар бир неча ойдан бери Элдорни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда. Яқин кунларда Шомуродов трансфери бўйича Вагнати ва Пинто ўртасида музокаралар бўлиб ўтади.

"Рома" ҳужумчини ижарага бериш вариантини умуман кўриб чиқмаяпти. Рим клуби уни тўлиқлигича сотиб юбормоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Pardayev Shavkat
20/12/2022 10:13
Шу хабарни ёзган "журналист", уялмасмикина ... ?!