Шомуродов бўйича музокара бўлади!

Chery Tigo 7 PRO

Ўзбекистонлик футбол ишқибозларининг аксарияти терма жамоамиз сардори ва энг зўр тўпурари Элдор Шомуродов келаси мавсумни қайси жамоада бошлаши қизиқтирмоқда.

“Кальяри” бир йил муқаддам легионеримизни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан “Рома”дан бир мавсумга ижарага олганди. Тўлиқ трансфер қилиш учун сардинияликлар пойтахт клубига яна 9 миллион евро тўлаши белгиланган.

“Кальяри” раҳбарияти ўтган йилги келишув бўйича Шомуродовни тўлиқ трансфер қилиш ҳуқуқидан фойдаланмаслигини маълум қилди.

Бироқ бу қарор Сардиния клуби Элдор Шомуродовдан тўлиқ воз кечганини англатмайди. Клуб спорт директори Нерео Бонато жамоа келажаги бўйича ўтказилган матбуот анжумани бу вазиятга ойдинлик киритиб ўтди.

Бонатонинг фикрларига таянган италиялик экспертлар вазиятни қуйигача шаҳрлади.

Эмануэле Олла, cagliarinews24.com сайти эксперти:

“Кальяри” раҳбарияти “Интер”дан Гаэтано Ористанио ва “Рома”дан Элдор Шомуродов трансферини сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланмайди. Чунки ҳар бир ўйинчи учун клуб 10 миллион евродан ортиқроқ харажат қилишига тўғри келади.

Сардиния клуби ёзги трансферлар давомида “Рома” ва “Интер” билан янгидан келишувга эришишга ҳаракат қилади.  “Кальяри” Шомуродов ва Ористаниони ортга қайтариш учун янгидан музокара ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда.

Игнацио Каддео, calciocasteddu.it сайти эксперти:

Бонато “Шомуродов ўз ўрнини топишда қийинчиликка дуч келди, агар шартлар ўзгартирилса, у учун эшикларимиз ҳали очиқ”, деди.

Спорт директорининг бу сўзлари нимани англатади?

Агар “Рома” мутасаддилари Шомуродов трансфери бўйича ўз талабларини пасайтирадиган бўлса, ҳужумчи Сардинияда қолади. Бир мавсум ижарада тўп тепган футболчи учун римликлар яна 9 миллион евро талаб қиляпти. “Кальяри”га бу қимматлик қиляпти ва улар нархни пасайтиришга уринмоқда. Ҳали августнинг охиригача вақт бор.

Нерео Бонато, “Кальяри” спорт директори:

Келаси мавсумда “Кальяри”нинг олдинги чизиғига марказий ҳужумчи характеридаги форвард, шунингдек, иккинчи ҳужумчи ва қанот ҳужумчиси сифатида ўйнай оладиган футболчи керак. Айни пайтда ўзимиз ўрганиб чиққан номзодларни олиш борасида бош қотиряпмиз.

Ўтган мавсум Элдор Шомуродовда бошида жамоага мослашиш борасида бироз муаммолар юзага келди, кейин оғир жароҳатга йўлиқди. Лекин мавсумнинг охирида Элдор энг зўр ўйинчилардан бири бўла олди. Уни олиб қолиш учун катта харажат талаб қилиняпти. Кўрамиз, балки талабни пасайтириш имкони топилиб қолар.

Демак, юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб, “Кальяри”да ҳамон Элдор Шомуродовни олиб қолиш истаги ва режаси бор. Бу борада “Рома” билан янги музокаралар ўтказилиши кутилмоқда.

Ўтган мавсумда 28 ёшли ҳужумчи А Серияда 22 маротаба майдонга тушиб, учтадан гол ва ассист муаллифи бўлди. Ҳамюртимизнинг трансфер суммаси 5 миллион еврони ташкил қилмоқда.

Легионеримиз туркларни қандай ҳайратга солди?

Шомуродовни олиш осон бўлмаяпти...

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Pardayev Shavkat
13/06/2024 22:54
"Шомуродовни ўйнатишга тайёр жамоалар бор".
Қани у жамоалар?! "Кальяри"дан бошқаси кўрсатилмаганку. "Ребус"ларингдан ўргилай.