Шомуродов деярли тўлиқ ўйнаган баҳсда "Милан" "Женоа"дан мағлуб бўлишига бир баҳия қолди (видео)

Италия А Сериясининг 12-турида ҳамюртимиз Элдор Шомуродов тўп сураётган “Женоа” ўз майдонида чемпионат пешқадами ҳисобланган “Милан”ни қабул қилди.

Генуядаги ўйин шиддатли ва голларга бой кечди ва 2:2 ҳисобида жанговар дуранг билан якунланди. “Женао”нинг ҳар икки голини Маттиа Дестро (47', 60') киритди. “Милан” сафида Давиде Калабрия (52') ва Пьер Калулу (83') гол урди.

Элдор Шомуродов ушбу беллашувни асосий таркибда бошлади ва 85 дақиқа ҳаракат қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!