Шомуродов энг зўр футболчилар термасига киритилди (фото)

Россия футбол уюшмаси Ижроия қўмитаси 2019-2020 йилги мавсум якунлари бўйича Премьер-лиганинг энг кучли 33 нафар футболчи киритилган анъанавий рамзий терма жамоани эълон қилди.

4-4-2 схемасида тузилган ушбу рамзий жамоада ҳар бир позицияга учтадан энг кучли футболчи танлаб олинган.

Ўтган мавсумнинг биринчи даврасида «Ростов»да тўпурарлик маҳоратини намойиш эта олган Элдор Шомуродов пандемия карантинидан кейин чемпионатда гол ура олмаган бўлса-да, рамзий терма жамоага киритилди.

Ўзбекистонлик ҳужумчи ўтган чемпионатда 28 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини ўн бир маротаба ишғол қилди, шунингдек, бир неча голли пас муаллифи бўлди. Рамзий жамоага Шомуродов билан бирга «Ростов» ўйинчиларидан Алексей Ионов, Матиас Норманн ҳам  киритилди.

Россия футбол уюшмаси томонидан эълон қилинган рамзий терма жамоа билан танишинг:

Дарвозабонлар: Игорь Акинфеев (ЦСКА), Матвей Сафонов («Краснодар»), Антон Шунин («Динамо»);

Ҳимоячилар: Юрий Жирков, Дуглас Сантос, Ярослав Ракицкий, Бранислав Иванович, Вячеслав Караваев («Зенит»), Айртон, Георгий Жикия, Самуэль Жиго («Спартак»), Урош Спаич, Сергей Петров («Краснодар»), Андрей Семенов («Ахмат»), Марио Фернандес (ЦСКА);

Ярим ҳимоячилар: Вандерсон («Краснодар»), Жоау Мариу, Гжегож Криховяк, Дмитрий Баринов, Алексей Миранчук («Локомотив»), Алексей Ионов, Матиас Норманн («Ростов»), Магомед Оздоев, Вилмар Барриос, Малком («Зенит»), Роман Зобнин, Зелимхан Бакаев («Спартак»);

Ҳужумчилар: Артём Дзюба, Сардор Азмун («Зенит»), Никола Влашич (ЦСКА), Элдор Шомуродов («Ростов»), Евгений Луценко («Арсенал»), Эрик Бикфалви («Урал»).135012

Шунингдек, Россия футбол иттифоқи Ижроия қўмитаси алоҳида номинациялар бўйича ғолиблар номини эълон қилди. Унга кўра, Артём Дзюба энг яхши футболчи, «Зенит»ни чемпион қилган Сергей Семак энг яхши мураббий,  «Зенит» энг яхши жамоа, Матвей Сафонов энг яхши ёш ўйинчига бериладиган “Надежда” соврини соҳиби, деб эътироф этилди.  

Таъкидлаш жоизки, айнан ўтган мавсум Элдор Шомуродов фаолиятида бурилиш нуқтаси бўлди. Сермаҳсул ўйин намойиш этган ўзбекистонлик ҳужумчи Россия, Германия, Бельгия, Италия ва қатор Осиё мамлакатлари жамоалари эътиборига тушди.

 Айни пайтда “Ростов” ҳужумчимиз трансфери бўйича камида тўртта жамоа билан музокара олиб бормоқда.

Мазкур жамоалар орасида “Женоа” Элдор Шомуродов учун 9 миллион евро тўлашга рози бўлган. Трансферларга ихтисослашган transfermarkt портали ҳамюртимизнинг трансфер суммасини 6,5 миллион еврога баҳолаганига қарамай, ростовликлар италияликларнинг таклифини қабул қилишга шошаётгани йўқ.

Шомуродовнинг нархи қанча? “Ростов” “Женоа”нинг 8 миллионини менсимади ёхуд Элдорга Европадан яна учта таклиф бор

"Женоа" Элдор Шомуродовни оляпти

Канчельскис Шомуродовга Европа футболида ўйнаш усулини ўргатди. Элдорни Роналду билан рақобат кутмоқда

Шомуродов трансфери бўйича тезкор маълумот. “Ростов” Элдорни қўйиб юбормаяпти

“Ростов” Шомуродов ўрнига Бухорода туғилган ҳужумчини олади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!