Шомуродов жамоасига яхши хабар
“Специя”ни олдинда қийин учрашувлар кутиб турибди. Лигурияликлар 19 февраль куни ўз майдонида “Ювентус”ни қабул қилади.
Маълумотларга қараганда, жамоанинг асосий тўпурари Мбала Нзола жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлиб, умумий гуруҳ машғулотларига қайтган. Жорий мавсумда тўққизта тўп киритган ҳужумчи туринликларга қарши баҳсга тайёрланмоқда.
Нзола Италия кубоги доирасида “Аталанта”га қарши ўтказилган беллашувда мушагидан шикастланган эди. Моҳир футболчи тўртта ўйинни ўтказиб юборди.
Бош мураббий Лука Готти олдинги чизиқда Элдор Шомуродов ва Мбала Нзола тандемини ўйнатмоқчи.
Фикрлар