Шомуродов мухлисларга мурожаат йўллади!

  • 11 апрель, 10:23
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

“Рома” жорий мавсум доирасида энг муҳим учрашувларидан бирига жиддий тайёргарлик кўрмоқда. “Бўрилар” 13 апрель куни  А Сериянинг 32-туридан ўрин олган Рим дербисида “Лацио” билан тўқнашади.

Ҳар икки жамоа ўйинларини ўтказиб берадиган “Олимпико” стадионида бу гал “Лацио” футболчилар мезбон сифатида майдонга тушади.

“Рома” учун бу баҳс камида уч жиҳатдан муҳим. Биринчидан, Клаудио Раньери футбол мураббий сифатидаги фаолиятини юқори нотада якунлаб, бошқа яшил майдонга қайтмоқчи эмас.

Иккинчидан, бир шаҳар шарафини ҳимоя қилаётган икки қудратли жамоанинг ўзаро тўқнашуви доимо мухлислар ва мутахассислар диққатини ўзига жалб қилиб келади.

Учинчидан, мусобақа жадвалининг олтинчи ва еттинчи поғоналаридан жойлашган “Лацио” ва “Рома” Европа Чемпионлар лигасига йўлланмаси учун курашда тўғридан тўғри рақобатчи ҳисобланади.

Клаудио Раньери шогирдлари учун чемпионат охиригача    “Лацио”, “Верона”, “Торино”, “Интер”, “Фиорентина”, “Аталанта” ва “Милан” билан бўладиган еттита баҳс финал даражасидаги тўқнашув бўлади. Айни пайтда тажрибали мураббий бор эътиборини “Лацио”га қаратган.

- Мен биринчи давра учрашувидаги дербида ғолиб чиққанимиздан мамнунман. Бироқ у ўйин ортда қолди. Энди олдиндаги баҳсда яхши ўйнаб, мухлисларимизни хурсанд қилишни ўйлашимиз керак, - деди Клаудио Раньери.

Айни пайтда кўпчиликни Раньери ҳужум чизиғида қандай ечим қилиши қизиқтириб турибди. Тажрибали мутахассис олдида танлов катта эмас. Клубда атиги иккита марказий ҳужумчи Элдор Шомуродов ва Артём Довбик бор. Раньери учрашувни улардан бири билан бошлаб, ўйин давомида икки ҳужумчили тактикага ўтиши мумкин. Иккинчи томондан, “Рома” охирги икки баҳсда Элдор ва Артём бирга ўйнаган вақтда гол урди. Шу боис, кўпчилик “бўрилар” устози илк дақиқадан ҳар икки ҳужумчини жангга ташлашини кутяпти.

Италия футболини ёритаётган айрим манбалар бошланғич таркибда ўзбек футболчиси хизматидан фойдаланиш маъқул эканини таъкидламоқда.

- Ўзбек ҳужумчиси ажойиб спорт формасида ва Рим дербисида илк бор бошланғич таркибда майдонга тушиши керак. “Ювентус” дарвозасига урилган гол Элдор порлаётган жараённинг яна бир чўққиси.

Шомуродов муваффақиятли ўйинлари ортидан шартномасини 2027 йилнинг ёзигача узайтириш имконига эга бўлди. Клаудио Раньери “Лацио” билан бўладиган дербида ўзбекистонлик марказий ҳужумчини илк дақиқалардан ўйнатиш масаласини жиддий кўриб чиқмоқда.

Бу борада мураббийнинг иккита режаси бор. Биринчиси, “Кальяри” ва “Женоа”да ўйнаган Шомуродовни Артём Довбик ўрнига илк дақиқадан ўйнатиш керак. Бу вазиятда Шомуродовга икки нафар ҳужумкор ярим ҳимоячи ёрдам бериши талаб этилади.

Иккинчи вариантда ҳар икки форвардни бирга ўйнатиш лозим. Хусусан, “Лечче”га қарши баҳсда Элдор ва Артём 72-84-дақиқалар оралиғида атиги 12 дақиқа бирга ўйнади ва ягона гол мана шу вақтда киритилди. “Ювентус” билан баҳсда Шомуродов захирадан беллашувга қўшилганидан тўрт дақиқа ўтиб, тўп киритди. Бу пайтда Довбик майдонда эди.  Ҳаммани Клаудио Раньери қандай қарорга келиши қизиқтирмоқда, - деб ёзди siamolaroma.it сайти эксперти Лоренцо Сасси.

Таъкидлаш жоизки, Элдор Шомуродовнинг ўзи ҳам пойтахт дербисига катта иштиёқ билан тайёргарлик кўрмоқда. 29 ёшли форвардимиз ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига машғулотлардан суратлар жойлаб, мухлисларга “Бу ҳафта бизни дерби кутмоқда”, деб мурожаат қолдирди.

А Сериянинг 32-туридан ўрин олган “Лацио” ҳамда “Рома” ўртасидаги дерби 13 апрель куни бўлиб ўтади. “Олимпико” стадионидаги баҳс Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади.

Шомуродов худбин эмас! Раньери Элдор ҳақида яна қандай фикр билдирди?

Премьер-лига клуб ўзбек легионери ҳақида нохуш хабар берди

Шомуродовга янги миссия юкланди!

Шомуродов пайдо бўлиши билан кескин ўзгаришлар рўй беради!

Ана холос: Ҳусановни қўллаб келган Холанд тез орада “Сити”дан кетадиган бўляпти

Шомуродов “топ-3”да! Элдор керакмас ўйинчидан қаҳрамонга айланди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!